46-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ўз сайлов округида жойлашган 46-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳолати, овқатланиш учун яратилган шароитлар ҳамда болаларнинг таълим-тарбия олиши ва дам олиши учун ажратилган хоналар кўздан кечирилди.
Депутат ташкилот масъуллари билан суҳбатлашиб, болалар учун хавфсиз ва қулай муҳитни таъминлаш, овқатланиш сифатига доимий эътибор қаратиш масалаларини муҳокама қилди. Ушбу йўналишдаги ишлар депутатлик назорати доирасида кузатиб борилади.