ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДА СУҒОРИШ ИШЛАРИ НАЗОРАТДА
Бугун туман ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудидаги суғориш ишлари билан танишди.
«Алойиддинов Мамашариф» фермер хўжалигининг 20 гектар ғалла майдонидаги суғориш жараёни кўздан кечирилди. Ғаллани ўз вақтида ва сифатли суғориш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш масалаларига эътибор қаратилди.
🌱 Мавсумий ишлар мўл ҳосил етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.