35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
КЕЛГУСИ ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
янв.21
Боғдорчилик ва чорвачилик — эътибор марказида
янв.21
Янгиқўрғонда экотуризм учун янги маскан яратилмоқда
янв.21
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТНИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ МАСАЛАСИ СЕССИЯДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
янв.21
СЕССИЯДА ҚОРАСУВ МАҲАЛЛАСИДА ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИНИ ТАЪМИРЛАШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
янв.21
ТУНГИ ЁРИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИДА ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИ ҚУРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
665-сонли қарор ижроси юзасидан сессияда ҳисобот берилди
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ МАСАЛАСИ СЕССИЯДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ МАСАЛАСИ СЕССИЯДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини ижара ҳуқуқига ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ–172-сонли Фармонига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга ўз ҳуқуқларини 2027 йил 1 январга қадар халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилган.
Ўрганишлар натижасида Янгиқўрғон туманида 589 нафар фуқаро фойдаланиб келаётган, умумий майдони 761,39 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан ижара ҳуқуқи белгиланмагани ҳамда ушбу ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагани аниқланган.
Сессияда мазкур фуқароларнинг ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини 30 йил муддатга ижара ҳуқуқига ўтказиш масаласи депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якуни бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, масъул ташкилотларга ижара ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда фуқароларга зарур амалий кўмак кўрсатиш вазифалари юклатилди.
Slide 1 of 1