ТУНГИ ЁРИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ТУНГИ ЁРИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Учқун ва Беруний кўчаларининг тунги ёритиш тизимини яхшилаш юзасидан депутат сўрови юборилди. Мазкур кўчаларда тунги ёритиш даражаси етарли эмаслиги аҳолининг, айниқса, пиёдалар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига ноқулайлик туғдирмоқда. Депутат сўровида Учқун ва Беруний кўчаларидаги мавжуд ёритиш чироқларини алмаштириш ҳамда қўшимча равишда жами 40 дона замонавий тунги ёритиш чироғини ўрнатиш масаласини мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ва амалий чоралар кўриш сўралган. Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида белгиланган тартибда маълумот тақдим этиш вазифаси қўйилди.