ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳолати билан танишди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳамда уларни ҳал этиш чоралари юзасидан фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаига йўналтириш борасида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Аниқланган масалалар юзасидан тегишли масъулларга тавсия ва таклифлар берилди.