Фуқаролар мурожаати ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда Кенгаш депутати Қодирова Оишахон томонидан Хуррият маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги айрим ички кўчаларни шағаллаш, аҳоли ҳаракати учун қулай шароит яратиш ҳамда эски қўлбола симёғочларни замонавий электр таянч устунларига алмаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мавжуд муаммолар юзасидан тегишли масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш ва масалани белгиланган тартибда ҳал этиш чоралари кўрилиши белгиланди.