Ёшлар муаммолари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда туман Кенгаши депутати Қодирова Оишахон томонидан сайлов округида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар атрофлича ўрганилди. Айниқса, бандлик, таълим, касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ва спорт тўгаракларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Кўтарилган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда ижросини назоратга олиш белгиланди.