Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҚАБРИСТОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЁШЛАР БАНДЛИГИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат сўрови юборилди
янв.21
ЖАҲОН БАНКИ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
янв.21
ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ БЎЛИМИДА АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БОЛАЛАРНИНГ ЁЗГИ ДАМ ОЛИШИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
СЕЛ ЮВИБ ЎТГАН ЙЎЛЛАРНИ ТОЗАЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович томонидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи О. Маьсумхоновга ДЕПУТАТ СЎРОВИ юборилди.
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович томонидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи О. Маьсумхоновга ДЕПУТАТ СЎРОВИ юборилди.

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович томонидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи
О. Маьсумхоновга
ДЕПУТАТ СЎРОВИ юборилди.

Сайлов округимда жойлашган Туман маҳалласи Туман кўчасида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакилларининг депутат қабулхонасига қилган мурожаатлари асосида Сизга мазкур депутатлик сўрови юборилмоқда.
Фуқаролар ўз мурожаатларида Туман маҳалласи Иттифоқ кўчасидаги аҳоли хонадонларига электр энергияси етказиб бераётган 100 кВт қувватли эски трансформатор ҳудудда аҳоли сони ортиб бораётгани сабабли етарли қувват бера олмаётганини билдирганлар. Шу боис, мазкур трансформаторни янги, қуввати юқорироқ трансформаторга алмаштириш масаласида амалий ёрдам сўраганлар.
Шунингдек, мурожаатчилар Туман маҳалласида аҳоли хонадонларига электр энергияси узатиш тармоқларида мавжуд эски, қўлбола таянч устунларини замонавий ва хавфсиз таянч устунларига алмаштириш зарурлигини билдирганлар. Жумладан:
Мактаб кўчасида — 24 дона,
Иттифоқ кўчасида — 6 дона,
Боғичаман кўчасида — 30 дона эски таянч устунларини янгилаш масаласи кўтарилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан мазкур ҳолатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, муаммолар ечими юзасидан асосли маълумотларни “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, депутатлик сўрови олинган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай тақдим этишингизни сўрайман.