АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Боғистон маҳалласида бўлиб, аҳоли хонадонларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
📌 Ўрганиш жараёнида хонадонлардаги томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаларини яратиш ҳамда оилаларнинг ижтимоий аҳволи билан яқиндан танишилди.
📱 Хусусан, аҳоли томонидан ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши, иссиқхона ташкил этиш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
📝 Суҳбатлар давомида фуқароларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъуллар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.
🤝 Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали оилалар даромадини ошириш ва бандликни таъминлаш бугунги кундаги муҳим вазифалардан бири экани алоҳида таъкидланди.