АҲОЛИ МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
✔️Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округидаги маҳаллада фуқароларнинг суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаати жойига чиқиб ўрганилди.
📌 Ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш, таъминотда узилишлар кузатилаётгани ҳамда айрим хонадонларда эҳтиёж юқорилиги юзасидан мурожаатлар билдирилди.
🔍 Депутат томонидан мавжуд ҳолат атрофлича ўрганилиб, муаммони бартараф этиш юзасидан масъул ташкилот вакиллари билан муҳокамалар олиб борилди.
✍️ Мурожаатда кўтарилган масалаларни ҳал этиш, аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳамда таъминот тизимини яхшилаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
🤝 Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.