Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИХАЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОИЛАВИЙ МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЯРАШТИРУВ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ЎРГАНДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ КОТИБИЯТИДА ИШ ЖАРАЁНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
янв.21
56-МАКТАБ: ЯНГИЛАНИШ ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАН ХАЛҚАРО БОЗОРГА ЙЎЛ
янв.21
Инвестиция дастурига киритилган объектларни жойига чиқиб ўрганилди.
янв.21
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ МУАММОЛАР ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округида жойлашган Баркамол кўчасида аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

📌 Мурожаатда қайд этилишича, мазкур кўчада Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ҳозирги вақтда айрим хонадонларда ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари тўлиқ якунланмагани сабабли аҳоли томонидан мурожаат билдирилган.

🚧 Ўрганиш жараёнида фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Аҳоли томонидан, аввало сув тармоғи ишларини тўлиқ якунлаб, шундан кейин асфальтлаш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

📝 Депутат томонидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиқиш, аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда қурилиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

✅ Фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1