Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА — ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБДАГИ МУАММОЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
“Уч ёғоч” қабристонида ободонлаштириш ишлари доирасида ҳашар ташкил этилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович иштирокида сайлов округида жойлашган “Уч ёғоч” қабристонида ободонлаштириш ишлари доирасида ҳашар ташкил этилди.

Мазкур ҳашарда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида қабристон ҳудудини тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, қуриб қолган дарахт ва буталарни тартибга келтириш, йўлакларни очиш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, қабристон ҳудудини янада тартибли сақлаш, муқаддас масканларга эҳтиром руҳини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида поклик ва ободонлаштириш маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ташаббус аҳоли томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳашар уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Бу каби тадбирлар ҳудудларни ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3