Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати ЁкубжоновЖахонгирЗокиржонович томонидан 4-Мамай сайлов округидаги Олмазор ва Қизилёзи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш жараёни жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида хонадонларга газ баллонларини етказиб бериш тартиби, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, тақсимот жараёнининг шаффофлиги ҳамда амалдаги тартиб-қоидаларга риоя этилиши ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.
Хусусан, газ баллонларини тарқатиш Face-ID тизими асосида амалга оширилаётгани, ушбу тизим орқали ҳар бир фуқаро газ баллонини фақат шахсан ўзи карта орқали қабул қилиши мумкинлиги, бошқа шахс ўрнига олиш имконияти мавжуд эмаслиги қайд этилди.
Шу билан бирга, аҳоли томонидан газ баллонларини ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш, айрим ҳолатларда кечикишларга йўл қўймаслик бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, келиб тушган мурожаатлар тегишли тартибда туман газ таъминоти бўлимига етказилиб, масалани ижобий ҳал этиш ҳамда хизмат сифатини янада ошириш юзасидан амалий чоралар кўриш белгиланди ва назоратга олинди.