Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш доирасида навбатдаги мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.
Жумладан, Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг уйини таъмирлаш учун кредит ажратиш бўйича қилган мурожаати атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мурожаатнинг мазмуни, фуқаронинг ижтимоий ҳолати ҳамда мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланди.
Шу билан бирга, фуқарога имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби ҳамда ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.