Жорий йилнинг 28-март куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида туманимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозиргидан кенгаяди. Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши, депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда фаол партия аъзолари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш акциясида иштирок этдилар. Шунингдек, туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи худудида кўчат экиш ишларида фаол қатнашдилар.