Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди. Унда кун тартибига киритилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жумладан, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси ҳамда “йўл харитаси”ни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳаллий бюджетининг 2026 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини самарали йўналтириш, хусусан, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Бундан ташқари, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан уларни сотиш учун йиғим ставкаларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Сессия якунида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва халқ розилигига эришишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.