Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров иштирокида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сўх туман Кенгаши таркибидаги “Сўх педагогика коллежи” бошланғич партия ташкилотида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш мақсадида “Ёшлар ва бизнесни қуллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури асосида ”АДОЛАТ” СДП нинг устувор вазифалари ва унда БПТнинг ўрни ва роли” мавзуида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.