Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Deputatning o'z saylov okrugidagi maktab jamoasi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yetilligi "bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuv bo'lib o'tdi.
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettiligi" bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat mahalla Yettiligi bilan qabuli
янв.21
Deputat OShP binolarining qozonxona va isitish tizimlarini ishlashini ko'zdan kechirdi.
янв.21
Deputat isitish tizimini bir maromda, isrofgarchilikka yo'l qo'ymagan holda ishlatish bo'yicha tegishli ko'rsatmalar berdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettilligi" bilan hamkorligida uchrashuvlari
янв.21
3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni: Hech kim mehr va eʼtibordan chetda qolmaydi
янв.21
Deputat uchrashuvi
Сенат маҳаллалардаги уч бўғинли ҳамкорлик доирасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратмоқда

“Маҳалла еттилиги” – Кенгаш – Сенат” уч бўғинли ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманининг “Шодлик” ҳамда “Ҳувайдо” маҳалларида бўлиб ўтди.

Унда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти билан танишди.

Шунингдек, ушбу тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтоҳур тумани Кенгашлари депутатлари, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбарлари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ҳудудий раҳбарлари иштирок этди.

Биринчи навбатда маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлиги ҳолати ўрганилди. Бу борада аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш ҳамда уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан “маҳалла еттилиги” томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Маҳаллаларда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига (маиший техникалар устахонаси, ателье ва ўқув марказларига) ташриф буюрилиб, аёл ва қизларни бандлик шароитлари билан танишилди.

Хотин-қизларни касб-ҳунарларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида сенатор ва депутатлар томонидан зарур кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида инвестицион дастурлари ижроси, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур масалаларга бевосита масъул бўлган ҳудудий раҳбарларнинг ахбороти эшитилди.

Учрашув якунида Сенат қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан тавсиялар берилиб, депутатлар томонидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш ҳамда шаҳар ва туман Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилиниши белгиланди. 

Slide 1 of 7