Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Xonqa tuman Kengashining doimiy komissiyasi yig‘ilishi bo'lib o'tdi
янв.21
Ta’limga qaratilgan e’tibor!
янв.21
Ta’limga qaratilgan e’tibor!
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
янв.21
Туркий давлатлар ҳамкорлиги – Ўзбекистоннинг тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун стратегик имкониятдир
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
янв.21
Xalq deputatlari Xonqa tuman Kengashining o‘n birinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xalq deputatlari Xonqa tuman Kengashining IX-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xalq deputatlari Xonqa tuman Kengashining VIII-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xalq deputatlari Xonqa tuman Kengashining V-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами

 Бугун Ўзбекистон дунё саҳнасида тинчликсевар, очиқ ва
прагматик сиёсат юритувчи давлат сифатида эътироф этилмоқда. Президент Шавкат
Мирзиёевнинг жорий йил 19–22 май кунлари Венгрия ва Словенияга амалга ошираётган
расмий ташрифлари ҳам ана шу сиёсий юришнинг мантиқий давомидир.
 

Айниқса, Венгрия билан ўзаро муносабатлар сўнгги
йилларда тез суръатларда ривожланиб, икки халқнинг тарихи,
манфаатлари ва келажаги устувор бўлган стратегик шерикликка айланди.
 

Бугун икки мамлакат ўртасида парламентлар,
ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасида ўзаро манфаатли мулоқот ва
ҳамкорлик фаол йўлга қўйилган.
 

Тарихий фактларга назар солсак, 2016 йили Тошкентда
Венгрия элчихонаси очилган бўлса, 2023 йилдан бошлаб Будапештда Ўзбекистоннинг
элчихонаси фаолият бошлади. 2021 йилда эса икки давлат раҳбарлари стратегик
шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаган эдилар. Навбатдаги учрашувлар
Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг сифат жиҳатдан янги босқичга
кўтарилаётганидан далолат беради.
 

Президент Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор
Орбан таклифига биноан амалга ошираётган расмий ташрифи нафақат расмий
маросимлар, балки аниқ режалар, келишувлар ва истиқболли лойиҳалар билан
бойитилди.
 

Ташриф Будапештдаги ишбилармонлар билан учрашувдан
бошланди. Бу эса аввало ҳамкорликнинг иқтисодий пойдеворига жиддий эътибор
қаратилаётганини кўрсатади.
 

Давлатимиз раҳбари томонидан қатор устувор йўналишларни
кўрсатиб ўтди:
 

·қўшма лойиҳаларни молиялаштириш; 

·маҳсулотларни учинчи мамлакатларга
экспорт қилиш;
 

·транспорт ва логистика тизимларини
интеграциялаш;
 

·тўғридан-тўғри авиақатновларни
кенгайтириш.
 

Эътиборга молик жиҳат шундаки, ташриф доирасида
транспорт ва йўл инфратузилмасини янгилаш, логистика марказлари қуриш, қурилиш
материаллари, тўқимачилик ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга оид янги
лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди.
 

Икки давлат ўртасида экстрадиция, иқлим ўзгаришига
қарши кураш, табиий офатлар мониторинги, илм-фан, инновациялар ва тинч атом
соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Бу эса ҳамкорлик
қамровининг кенглиги ва ҳар томонлама ривожланаётганини яққол намоён этади.
 

Ташрифнинг кульминацион нуқтаси — икки давлат
раҳбарларининг кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни
имзолаши бўлди.
 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат
Мирзиёевнинг Венгрияга расмий сафари нафақат маҳаллий, балки халқаро сиёсий
доираларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Таҳлилчилар бу ташрифни Ўзбекистон ташқи
сиёсатининг муваффақиятли намунаси, деб баҳоламоқда.
 

Мазкур расмий ташриф икки халқнинг ўзаро ишонч ва
манфаатларга асосланган мустаҳкам дўстлик сари ташлаган дадил қадами бўлди. Бу
қадам ўзбек ва венгер халқлари ўртасидаги дўстона ришталарни ҳам янада
мустаҳкамлайди.
  

Бекчанова Анагул Мадримовна

Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши депутати