Yangiliklar

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ МУАММОЛАР ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ МУАММОЛАР ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан сайлов округида жойлашган таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

📍 Хусусан, депутат округ ҳудудидаги 49-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, муассасанинг умумий фаолияти, ўқув жараёни ҳамда мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔍 Ташриф давомида: ✔️ мактабдаги мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди;

✔️ моддий-техник база ҳолати таҳлил қилинди;

✔️ мактаб кутубхонаси фаолияти кўздан кечирилиб, ўқувчилар учун яратилган имкониятлар баҳоланди.

📝 Ўрганишлар натижасида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

📌 Мазкур масалаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан депутатлик назорати олиб борилиши белгиланди.

Slide 1 of 3