Ижтимоий объектларнинг иссиқлик тармоқларининг куз-қиш мавсумида тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутатлари томонидан жамоатчилик назорати асосида ўрганишлар олиб борилмоқда. Шундай депутатлик назорати туман Кенгаш депутати И.Кочкаров томонидан Жанқўнғирот МФЙ ҳудудидаги 27-сонли мактабда ўтказилди. Қозонхоналар, иситиш тармоқларининг тўлиқ соз ҳолатда ишлаб турганлиги аниқланди.