15-Ўзбекистон сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Қаҳрамонжон Саримсақов Тараққиёт МФЙ раиси билан маҳалла аҳолиси муаммоларини ўрганиб юрган пайтда бир неча аёллар депутатга қуйидагича мурожаат қилди:
- Маҳалламиздаги айрим болалар мактабдан таътилга чиққандан буён кўча-кўйларда мақсадсиз кўча чангитиб бекор юришибди. Шунинг учун мактабдан бўш пайтларида бирон бир нарса билан банд бўлишса, яхши бўларди, маҳалламизда 3 сотихча бўш жой бор. Ўша ерга болалар учун спорт майдончаси барпо этилса, ёшларимиз бехуда дайдиб юришмасди ва уларнинг соғлом вояга етишлари учун ҳам қулайлик яратиларди. Шу масалада амалий ёрдам беринг.
Депутат Қ. Саримсақов Аҳоли мурожаатини эшитгач билдирилган таклифни маъқуллаб, бу масала юзасидан албатта, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилишлигини билдирди.
Шунингдек, халқ ноиби аҳоли вакиллари томонидан билдирилган бошқа таклиф ва мурожаатларга ҳам ечим топишлигини таъкидлади.