Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

Қадр, Эътибор, Эътироф 

        КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

        Яна саноқли кунлардан сўнг Ватанимизда мўмин-мусулмонларнинг муқаддас ва муборак айёми - Ийд қурбон Ҳайит байрами кенг нишонланади. 

        Куни-кеча яқинлашиб келаётган ана шу шукуҳли айём муносабати билан Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши Котибияти ташаббуси билан хайрли, савобли ва шарафли касб эгалари ҳисобланган туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари учун "Қадр, Эътибор, Эътироф" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

        Мазкур тадбир аввалида Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши Котибияти мудири Қ. Саримсақов орасталик, озодалик, гўзаллик, ободончилик, саранжом-саришталик "посбонлари"ни Ҳайит айёми билан қизғин табриклади ҳамда ҳалол ва фидокорона меҳнатлари, шу билан биргаликда, хайрли ва савобли ишлари тўғрисида самимий сўзларни таъкидлади. Сўнгра барча хотин-қизларга эсдалик совғаларини топширди.

        Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг катта шодиёна тусини олган тадбир иштирокчилари учун "Қумбозор-2" чойхонасида бир пиёла чой баҳона тўкин дакстурхон ёзилиб, байрам оши тортилди.

        Бир сўз билан айтганда, Қадр, Эътибор, Эътироф дан кўнгиллари шод бўлган туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари тадбир ташкилотчиларига ўзларининг дил сўзларини изҳор этдилар.

Slide 1 of 9