Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
Учқудуқ туманида ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида “Дўстлик” маҳалласида спортнинг бокс туридан мусобақалар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган маҳалланинг спортсевар ёшлари рингда ўзаро беллашувларда иштирок этишди. Халқ депутутлари туман Кенгаши депутати У.Салимов ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ғолиб ва совриндор спортчи ёшларга туман спорт мактаби маъмуриятининг ташаккурномалари топширилди.