Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Туреқабул Джураев томонидан ўзи сайланган округ, яъни чўл ҳудудида жойлашган “Янгиғозғон” ОФЙда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган хизматлар сифати, айниқса кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнларининг очиқлиги ўрганилди.
✅Ўрганишлар давомида фуқароларнинг мурожаатлари ва мавжуд муаммолар тингланди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва аҳолига яқинлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.