13-Кўкча сайлов округида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди
✅13-Кўкча сайлов округидан сайланган депутат Х.Ширинова ўз сайлов округидаги маҳаллада хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида жойларда бўлди.
⏺Ташриф давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш, шунингдек, ёш қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича кўздан кечирилди.
⏺Шунингдек, маҳалла масъуллари иштирокида амалий учрашув ўтказилиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Мавжуд камчиликлар ва долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
🤝Депутат томонидан бундай ўрганишлар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла институтини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.