Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Гулзада Умарова туман санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида бўлиб, муассасанинг иш фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда соҳада амалга оширилаётган жараёнларни кўздан кечирди.
ЎзХДП туман Кенгаши раиси Бекарис Утемуратов иштирокида ташкил этилган ушбу ташриф давомида бўлимда туман аҳолиси мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
✅Хусусан, халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти мутахассиси Гулзада Умарова ҳамда туман санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбарияти томонидан туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига соҳага оид долзарб масалаларни киритиш юзасидан фикр алмашилди.