“Шовот–Тошҳовуз” савдо зонасининг ишга туширилиши икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш имконини беради. Замонавий божхона тартиблари ва “Битта дераза” тамойили асосида яратиладиган хизматлар ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини соддалаштиради ва самарали амалга оширилишини таъминлайди.
Мазкур лойиҳа нафақат чегара ҳудудларининг ривожланишига, балки Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Депутатлар ва маҳаллий ҳокимият органлари сифатида биз ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишини қўллаб-қувватлаймиз ва унинг самарадорлигини таъминлаш учун ҳамжиҳатликда фаолият олиб борамиз. .
Ушбу ютуқ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий ифодаси бўлиб, келажакда минтақавий барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.