Янгиликлар

Ёшлар билан мулокат

Депутат ўқувчилар билан мулоқот ўтказди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон ўз сайлов округида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот ўтказди.
Самимий суҳбат давомида ўқувчиларнинг фикрлари, қизиқишлари ва келгусидаги мақсадлари билан танишилди. Ёшларнинг билим олишга интилиши, ўз иқтидорини ривожлантириши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этишининг аҳамияти таъкидланди.
Бундай учрашувлар ёшлар билан яқин мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитишга хизмат қилади.