Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси мутасаддиларининг ҳисоботи тингланди.
Даставвал ушбу масала юзасидан олиб борилган ўрганиш якунлари бўйича депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Жўраев ахборот берди.
Йигилишда мухокама этилган масала юзасидан партия фаоллари ва халк вакиллари уз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сохада учраётган айрим муаммолар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.