Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан маҳаллада фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда аҳоли томонидан қабристон учун қўшимча ер майдони ажратиш масаласи кўтарилди. Депутат мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқот қилди ҳамда қонуний тартиб-таомиллар юзасидан тушунтиришлар берди.

Масалани ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

✅ Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларга ечим топиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.