Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқи масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Ф.Боборустамов томонидан туман Кенгаши депутатларининг депутатлик одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
🔹 Таҳлил жараёнида депутатларнинг хизмат фаолияти давомида одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиши, аҳоли билан мулоқот маданияти, белгиланган тартибларга риоя этиш ҳолатлари ўрганилди.
🔹 Шунингдек, депутатлик фаолиятида шаффофлик, масъулият ва жамоатчилик билан самарали ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔹 Аниқланган айрим камчиликлар юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди ҳамда келгусидаги фаолиятда уларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди.
✔️ Депутатлик одоб-ахлоқига риоя этиш — жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашнинг муҳим омили ҳисобланади.