Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Р. Мавлонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш тизими, ушбу соҳада хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти самарадорлиги, шунингдек тумандаги санитар-эпидемиологик ҳолат таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва мавжуд муаммолар ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда тизимни такомиллаштириш бўйича тегишли ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилди.