Янгиликлар

Ахиллик маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари ўрганилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири А.Мадумаров ва туман Кенгаши депутати О.Тожибоевлар Ахиллик маҳалласида ижтимоий ходимнинг 2026 йил I чорак давомидаги фаолияти билан танишди.

Маҳаллада ижтимоий реестрда 31 та оила мавжуд бўлиб, 42 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар қайд этилган. Чорак давомида 10 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, 2 та оилага муравей техникаси берилиб, даромад манбаи яратишга кўмаклашилди.

Ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш доирасида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, 2 нафар ногирон фуқаронинг оила аъзоларидан бирига иш ҳақи тўланиши йўлга қўйилди. 1 нафар ногирон фуқаронинг даволаниш харажатларини қоплаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли дастурга киритилди.

Slide 1 of 4