Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлади.
Президентимиз ўз нутқида ҳукукий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсати олиб борилаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Устувор мақсадимиз- мамлакатимизда яшаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир фукаронинг ҳаётини тубдан ўзгартириш, инсон қадри ва фаровонлигини оширишдир.
Шундай экан биз фаоллар ҳар бир оилага кириб боришимиз ҳеч бир оилани, хонадонни четда қолдирмаслигимиз ва албатта уларнинг ҳар бири билан индивидуал ишлашимиз зарур.
Ушбу амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда биз депутатлар ташаббускорлик билан иш ташкил қилиб, юртимиз равнақини янада юксакларга кўтаришда бор куч ва меҳнатимиз билан ишлашимиз керак..