Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида ташкил этилаётган мебельчилик микромаркази лойиҳалари қурилиши билан яқиндан танишди.
Вилоят раҳбари масъуллар билан суҳбат қилар экан, бўш ерларни ўзлаштириш, иш ўринларини кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш бугуннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади. Масъулларга ушбу лойиҳани белгиланган муддатда сифатли тарзда якунига етказиш бўйича бир қатор топшириқ ва тавсиялар берилди.Тадбиркорлар билан суҳбат чоғида уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.