Кармана туман Янгиариқ МФЙ да ЎзЛиДеП Кармана туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Кармана туман кенгаши депутати Ю.Муродов, Аппарат раҳбари Я.Худойбердиев, ҳамда МФЙ маъсул ходимлари билан биргаликда аҳоли билан учрашув ташкил этилди. Унда МФЙга янги сайланган раис маъруза қилди. Шунингдек туман Кенгаши депутати Ю.Муродов томонидан маҳалла аҳолисига мамлакат ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти, аҳолига яратилаётган кенг кўламли имкониятлар ҳақида фикр ва мулохазалар билдирилди. Шунингдек аҳолининг мурожаатлари депутат томонидан кўриб чиқилди.
✅Жумладан 13-сонли мактабгача таьлим ташкилоти мудираси мурожаатини айтиб ўтди.Унга кўра мактабгача таълим ташкилот биносининг айрим таъмирталаб қисмларини ҳомийлик асосида таъмирлаб беришини сўради. Депутат ушбу муаммони жойида бориб ўрганди.
✅Шунингдек маҳалла оқсоқоли У.Турсунов Нуронийлар чойхонаси ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди, ушбу мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб лозим тавсиялар берилди.