#munosabat
Халқ ҳокимиятчилигини рўёбга чиқаришдаги ютуқлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ–98-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси” Фармон орқали жорий этилган “Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили мамлакатда халқ ҳокимиятини амалга ошириш, давлат бошқарувини халқ манфаатларига хизмат қилувчи замонавий, очиқ ва самарали тизимга айлантиришнинг муҳим йўли ҳисобланади.
Бу ислоҳотлар натижасида:
• Фуқаролар овози давлат бошқарувида янада таъсирли бўлади;
• Кенгашлар фаолият юритувчи ҳақиқий сиёсий институтга айланади;
• Ҳокимият мутасаддилари ўз салоҳияти ва ташаббуси билан юрт тараққиётига ҳисса қўшади.