Янгиликлар

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги 16-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги 16-сессияси бўлиб ўтди, сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

-Андижон вилояти ИИБ бошлиғи С.Джабаровнинг 2025 йил 12 ойида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

- Андижон вилояти адлия бошқармаси бошлиғи О.Бозаровнинг “Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида амалга оширилган ишлар” юзасидан ахбороти;

- “Андижон шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режаси”ни тасдиқлаш;

- Андижон вилоятида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш;

- Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда Андижон вилоятида 2026 йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан устувор вазифаларни белгилаш ва бошқа бир қатор масалалар депутатлар томонидан маъқулланди. 

Slide 1 of 12