Президент Мирзиёев раислигида ўтган тадбирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, дунёнинг бир қатор етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирок этди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўтган йили Ўзбекистонга рекорд миқдорда - қарийб 1 миллиард доллар инвестиция киритди.
Мамлакатимиз банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкорига айланди. Хусусан, «ACWA Power», «Masdar», «Linde», «Shanghai Renewable Energy» ва «Total Energies» компаниялари 8 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритиб, «яшил» иқтисодиёт ривожига катта ҳисса қўшмоқда.
Қувондиқ Сафаров,
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссия раиси