Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан Қўрик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан Қўрик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
📌 Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Хусусан, сўнгги ёғингарчилик натижасида айрим хонадонларга сув тошиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
🌧 Уйларга сув киришига сабаб бўлган омиллар, ариқ ва сув йўлларининг ҳолати ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича кўздан кечирилди.
📝 Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда муаммони қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари ва топшириқлар юборилди.
✅ Фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этиш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 2