Янгиликлар

Deputatlik nazorati

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи давомида вилоятда ижтимоий иқтисодий, маданий-маърифий сохаларни ривожлантириш юзасидан "Йўл харитасида" белгиланган тадбирларни манзилли ўрганиш ҳақида самарали назоратни амалга ошириш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон экологик партияси Марғилон шахар кенгаши раиси Матлюбахон Абдурахмонова 25-Оролбўйи округи худудидаги матоларни бўяш текстил хорижий МЧЖ шаклидаги корхона фаолиятини ўрганди.

👆Корхонада барча қулай шароитлар яратилиб қўйилганлиги, бугунги кунда элликка яқин ишчилар фаолият кўрсатиб келаётгани, уларга бепул тушлик, ўзи вақтида ойлик маошлари бериб келинаётганлиги аниқланди. Энг муҳими, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларга Россиялик кўплаб мижозлар билан шартномалар имзоланганлиги, бунинг учун корхона фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳалар устида иш олиб борилаётгани қувонарлидир. 

👉Корхона рахбари Анвархон Асқаровнинг таъкидлашича матоларни бўяш, қуритиш учун иссиқ харорат керак бўлади. Бунинг учун қиш мавсумида 4 ой газ босимини бир оз кўтариш, иситиш муаммосини бартараф этишда амалий ёрдам сўради.

Slide 1 of 4