Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЯНГИ ХУСУСИЙ БОҒЧА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
янв.21
ҲУДУДДАГИ МУАММОЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
янв.21
Болалар хавфсизлиги — устувор вазифа
янв.21
ОБОД МАНЗИЛЛАР
янв.21
ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
Фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ҳамкорлик давом этмоқда.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ВА КУТУБХОНАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.
ҲУДУДДАГИ МУАММОЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.

ҲУДУДДАГИ МУАММОЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.

21-Ғайрат сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Р.Валиев ҳамда маҳалла еттилиги ходимлари иштирокида Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли билан яқин мулоқот қилиш, уларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Ғайрат МФЙнинг Қайрағоч кўчасида хонадонбай ўрганишлар ўтказилиб, фуқароларнинг турмуш шароити, мавжуд ижтимоий муаммолари ва эҳтиёжлари ўрганилмоқда. Ўрганишлар жараёнида аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаат ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган муаммоларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгиланмоқда.
Бундай ўрганишлардан асосий мақсад — аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларга амалий ечим топиш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда фуқароларнинг турмуш фаровонлигини оширишдан иборат.
Ўрганишлар ҳудуднинг бошқа кўчаларида ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1