Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЯНГИ ХУСУСИЙ БОҒЧА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
янв.21
ҲУДУДДАГИ МУАММОЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
янв.21
Болалар хавфсизлиги — устувор вазифа
янв.21
ОБОД МАНЗИЛЛАР
янв.21
ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
Фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ҳамкорлик давом этмоқда.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ВА КУТУБХОНАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.
Фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ҳамкорлик давом этмоқда.

Фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ҳамкорлик давом этмоқда.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши ва «Мадад» ННТ ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги ўрганиш жараёнида халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Х. Холмирзаев томонидан «Мадад» ННТнинг фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган бепул ҳуқуқий хизматларнинг сифати ва натижадорлиги ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқароларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан, бошқа шахслар томонидан уларга маънавий зарар етказилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда ўз шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари юзасидан тушунтиришлар берилаётгани кузатилди.
Шунингдек, фуқаронинг розилигисиз у ҳақидаги маълумотлар, фото ва бошқа шахсий маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, тарқатиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи маълумотларни оммалаштириш ҳолатларида фуқаролар қайси ваколатли органларга ва қандай тартибда мурожаат қилиши мумкинлиги бўйича батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш натижасида «Мадад» ННТ томонидан аҳолига кўрсатилаётган бепул ҳуқуқий ёрдамнинг амалий аҳамияти ва самарадорлиги, фуқароларнинг мазкур хизматлардан мамнунлиги эътироф этилди.
Бундай ҳамкорлик фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий муаммolarини қонуний асосда ҳал этишга кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши ва «Мадад» ННТ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида аҳоли учун очиқ ва самарали ҳуқуқий кўмак тизимини янада ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 1