Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTATLAR MAKTABDAGI TA’LIM SIFATI VA SHART-SHAROITLARNI O‘RGANDILAR.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ДОИРАСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ – ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
DEPUTAT XONADONLARDA: MUAMMOLAR JOYIDA O‘RGANILMOQDA.
янв.21
#Маҳалла_еттилиги_фаолияти
янв.21
KOTIBIYAT MUDIRI VA KOMISSIYA RAISI ISHTIROKIDA IXTISOSLASHTIRILGAN BOG‘CHA XODIMLARI ANONIM TESTDAN O‘TKAZILDI.
янв.21
“ОБОД”НИНГ ЯНГИ БИНОСИ
янв.21
#Депутат_назорати
янв.21
DEPUTAT E’TIBORIDA: IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI.
янв.21
Депутат сўрови ижобий хал бўлди.
Сенат ишчи гуруҳи Бухорода

Парламент назорати доирасида Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш дастурлари, шунингдек, маҳаллий бюджет ижроси ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухорода бўлиб турибди.  

17-19 июль кунлари вилоятда ўрганиш олиб борадиган ишчи гуруҳи эришилган иқтисодий кўрсаткўрсаткичларнинг соҳалар ва туманлар кесимидаги таҳлили, хизматлар соҳасида амалга оширилган ишлар, махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг фаолияти самарадорлиги, аҳоли бандлигини таъминлаш таъминлаш дастури ижроси, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар каби йўналишларда ўрганишлар олиб бориши режалаштирилган.  

Шунингдек,маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари томонидан дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, сифати ва кўлами юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатилганлиги ҳам ўрганиш белгиланган. 

Вилоятда ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Сенат ишчи гуруҳи куни кеча Бухоро шаҳридаги янгидан барпо қилинган “Наршахий” боғи, Бухоро туманидаги “MILMAXTRADE” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган агрологистика маркази ва марказий стадионда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишди. 

Slide 1 of 9