Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ВА КУТУБХОНАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
СОКУ МФЙДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ.
янв.21
ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
Туман марказий амфитеатрда тадбирларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
янв.21
Аҳолига бепул юридик хизматлар кўрсатилиши ўрганилди.
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА МАНЗИЛЛИ ИШЛАР
янв.21
ТАДБИРКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА МАНЗИЛЛИ ИШЛАР
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА МАНЗИЛЛИ ИШЛАР

Уйчи туманмида ҳурматли Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини  таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллаларда хатлов ишлари амалга оширилиб,    аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ишсизликни камайтириш, ҳар бир оиланинг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича ўрганилмоқда. Айниқса, маҳалладаги ҳар бир оила ва ишсиз фуқаронинг ҳолатини чуқур ўрганиш, муаммонинг аниқ сабабини белгилаш ва ҳар бир хонадон учун индивидуал ечим ишлаб чиқиш, ишсиз фуқароларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги аҳолига амалий кўмак кўрсатиш, имтиёзли кредит ва субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали янги даромад манбаларини яратишга  эътибор қаратиляпти.

Шунингдек, маҳаллаларда микролойиҳаларни ишга тушириш, мавжуд имконият ва ресурсларни ишсиз аҳоли даромадига айлантириш, хонадонбай ишлаш тизимини янада кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Бугун  Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев Шифокор маҳалласида бўлиб, камбағаллик реестрида турган хонадонлар ҳолидан хабар олди.  Ташриф давомида ҳар бир оиланинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолати, мавжуд имкониятлари ҳамда камбағалликдан чиқиш учун зарур бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.
Slide 1 of 1