Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ВА КУТУБХОНАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
СОКУ МФЙДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ.
янв.21
ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
Туман марказий амфитеатрда тадбирларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
янв.21
Аҳолига бепул юридик хизматлар кўрсатилиши ўрганилди.
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА МАНЗИЛЛИ ИШЛАР
янв.21
ТАДБИРКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
 ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
«Наманган сув таъминоти» АЖ Уйчи туман филиалининг авария-тиклаш ишчи гуруҳи томонидан аҳолига сифатли ва узлуксиз ичимлик суви хизматини кўрсатиш, мавжуд носозликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, бугун туманнинг бир қатор маҳаллаларида ичимлик ва оқова сув тармоқларида аниқланган носозликларни бартараф этиш, эскирган қувурларни янгилаш ҳамда тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, «Деҳқон», «Ўнҳаёт» ва «Боғ» МФЙларидаги магистрал оқова сув тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари асосида «Хўжаобод» МФЙ «Нурли» кўчасидаги носоз сув тармоғининг 400 метрлик қисмини янгилаш учун зарур бўлган қувурлар олиб келиниб, таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.
🤝 Депутатлик сўровлари — муаммолар ечимига хизмат қилмоқда
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатлари томонидан аҳоли билан мулоқотлар ва ҳудудларда ўрганишлар давомида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш мақсадида тегишли масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилмоқда.
Мазкур сўровлар натижасида аҳоли томонидан кўтарилган бир қатор муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эскирган сув тармоқларини янгилаш ва аҳолига қулайлик яратиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
🎯 Асосий мақсад — аҳоли хонадонларини сифатли, хавфсиз ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларга амалий ечим топишдан иборат.
Аҳоли мурожаати — депутат эътиборида, муаммо — амалий ечимда!
Slide 1 of 1