Бугун халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф.Отаханова Тошлоқ МФЙ фуқаролари учун қабул ўтказди.
Мулоқот давомида:
-“Тоза ҳудуд” ДУК Уйчи филиали томонидан белгиланган муддатларда чиқиндилар олиб кетилмаслиги;
- ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Маҳалла аҳли "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" дастури бўйича амалга ошириладиган ишлар бошланишига тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг раҳбарияти ва ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги «қизил» тоифадаги маҳаллалар туман бўлими бошлиғи ҳамда бошқа масъуллар иштирокида ўрганилиб, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратиб ишлаб чиқилган “йўл хариталари” ижроси ўрганилди.
Ушбу жараён доирасида ишчи гуруҳи Уйчи туманида бўлиб, Боғ кўча ва Соку маҳаллаларида амалга оширилган ишларни таҳлил қилди, хавфсизликни таъминлашдаги ёндашувлар муҳокама этилди.
Ўрганишлар якунида жиноятчилик ошган маҳаллалар еттилигининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди. ПҚ-1-сонли Қарор ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар жойларда тизимли иш ташкил қилиш бўйича навбатдаги режалари ҳақида фикрларини билдирдилар.
Уйчи тумани ҳокими, туман Кенгаши депутати Музаффар Абдуллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Г.Ҳакимованинг Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида кадастр, тиббий кўмак, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдам ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Ўтказилган қабулда юздан зиёд фуқаронинг масалалари жойнинг ўзида ўрганилиб, аксариятига ечим топилди, қолганлари назоратга олинди.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг шанба куни барча ҳудудларда оммавий ҳашарлар, якшанба кунлари эса қабристонларда ободонлаштириш ва тозалов ишларини амалга ошириш анъанага айланди.
Бугун эрта тонгдан Уйчи туманининг барча ҳудудларида оммавий ҳашар кўтаринки кайфиятда ва уюшқоқликда бошланди. Ташкилотлар, кўча ва йўллар, хонадонларда кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалов ишлари амалга оширилди.
Оммавий ҳашар Файзиобод маҳалласи ҳудудидаги бўш ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш тадбирларига уланиб кетди. Унда туман ҳокими М.Абдуллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Г.Ҳакимова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исоқовлар иштирок этиб, бу умуммиллий ҳаракатда барчани фаолликка чақиришди.
Нуронийлар, ёшлар, тумандаги бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирокида 600 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Маълумот учун, жорий йилда туманда баҳорги мавсумда 534 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган.
Уйчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
—-
"YASHIL MAKON" - KATTA IMKON
Viloyat hokimligi tashabbusi bilan har haftaning shanba kuni barcha hududlarda ommaviy hasharlar, yakshanba kunlari esa qabristonlarda obodonlashtirish va tozalov ishlarini amalga oshirish an’anaga aylandi.
Bugun erta tongdan Uychi tumanining barcha hududlarida ommaviy hashar ko‘tarinki kayfiyatda va uyushqoqlikda boshlandi. Tashkilotlar, ko‘cha va yo‘llar, xonadonlarda keng ko‘lamda obodonlashtirish, ko‘kalamzorlashtirish, tozalov ishlari amalga oshirildi.
Ommaviy hashar Fayziobod mahallasi hududidagi bo‘sh yer maydonida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida ko‘chat o‘tqazish tadbirlariga ulanib ketdi. Unda tuman hokimi M.Abdullayev, xalq deputatlari tuman Kengashi raisi G.Hakimova, “Nuroniy” jamg‘armasi tuman bo‘limi boshlig‘i T.Ismatillayev, tuman bosh imom xatibi O.Isoqovlar ishtirok etib, bu umummilliy harakatda barchani faollikka chaqirishdi.
Nuroniylar, yoshlar, tumandagi bir qator tashkilotlar vakillari ishtirokida 600 tup manzarali daraxt ko‘chatlari o‘tqazildi.
Ma’lumot uchun, joriy yilda tumanda bahorgi mavsumda 534 ming tup mevali va manzarali daraxt ko‘chatlari o‘tqazilishi ko‘zda tutilgan.