Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Омбудсмани ҳудудий бўлимидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси номига вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг қонуний вакиллари ҳамда яқин қариндошлари ташриф буюрганда улар учун махсус кутиш жойлари ташкил этилиши лозимлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат туман Кенгашининг тегишли доимий комиссия аъзолари иштирокида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.