Yangiliklar

Хитойнинг Аньхой провинцияси Ҳукумати вакиллари Қашқадарёга ташриф буюришди

Бугун Аньхой провинцияси халқ кенгаши раиси ўринбосари Тао Минглун бошчилигидаги Ҳукумат вакиллари вилоятимизга ташриф буюрди. 

Меҳмонларни халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгши раиси И.Хушмуродова ҳамда вилоят ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар кутиб олиб, мажлислар залида икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Учрашувда Кенгаш раиси маҳаллий халқ вакиллари фаолияти Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши жамоаси барча жабҳаларда Аньхой провинцияси ҳукумати вакиллари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги ҳақида таъкидланди. 

Ҳамкорликнинг яна бир намунаси сифатида меҳмонлар томонидан вилоятимизга ноутбук ва гидрометеорология воситалари тақдим этилди.

Самимий руҳда ўтказилган мулоқот давомида томонлар савдо-иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олишди.

Slide 1 of 3